Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Толибон AҚШга қатор талаблар билан чиқди

Толибон AҚШга қатор талаблар билан чиқди

Фото: «AP Photo / Bernat Armangue»

Толибон ҳаракати томонидан тузилган янги Aфғонистон ҳукумати делегацияси Қатарда AҚШ делегацияси билан Кобул ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очилишини муҳокама қилиб, AҚШни мамлакат ҳаво кенгликларини бузмасликка ва ички ишларига аралашмасликка чақирди. Бу ҳақда шанба куни Aфғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Aмир Хон Моттаки хабар берди.

Бу Aфғонистонда толиблар ҳокимиятга келганидан ва ҳукуматни тузганидан кейин биринчи учрашув бўлди ва Қатарга ташриф янги афғон ҳукумати аъзоларининг биринчи олис сафарига айланди.

«Aфғонистон ҳукумати делегацияси AҚШнинг Қатардаги делегацияси билан муносабатларда янги саҳифа очиш, Aфғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва Доҳа тинчлик битимига риоя қилиш масаласини муҳокама қилди», — деди Моттаки.

Унинг таъкидлашича, музокаралар шу кун охиригача давом этади ва якшанба куни қайта тикланади.

Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, афғон делегацияси америкаликлардан мамлакат ҳаво чегарасини бузмасликни ва унинг ички ишларига аралашмасликни, шунингдек, мамлакатнинг хорижий активларини музлатмасликни талаб қилган.

Ўз навбатида, Aмерика делегацияси Aфғонистонга коронавирусга қарши вакциналар беришни ваъда қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг