Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токио-2020: 24 июль куни медалларни қўлга киритган барча спортчилар

Токио-2020: 24 июль куни медалларни қўлга киритган барча спортчилар

Олтин медални қўлга киритган Цян Ян (Хитой) ҳамда Анастасия Галашина (кумуш, Россия) ва Нина Кристен (бронза, Швейцария).

Фото: «Sport24»

Бугун, Токиодаги Олимпия ўйинларининг биринчи кунида спортчилар 11 та медаллар жамланмаси учун курашдилар

Барча ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

Камондан ўқ узиш, микст: олтин — Ан Сан, Ким Чже Док (Жанубий Корея), кумуш — Габриэла Шлёссер, Стив Вийлер (Нидерландия), бронза — Алехандро Валенсия, Луис Альварес (Мексика).

Велоспорт, шоссе: олтин — Ричард Карапас (Эквадор), кумуш — Ваут ван Арт (Бельгия), бронза — Тадей Погачар (Словения).

Қиличбозлик, сабля, эркаклар: олтин — Арон Силадьи (Венгрия), кумуш — Луижи Самеле (Италия), бронза — Ким Жон Хван (Жанубий Корея).

Қиличбозлик, шпага, аёллар: олтин — Сун Ивэн (Хитой), кумуш — Ана Мария Попеску (Руминия), бронза — Катрина Лехис (Эстония).

Дзюдо, эркаклар, 60 кг.гача: олтин — Наохиса Такато (Япония), кумуш — Ян Юн Вэй (Тайван), бронза — Елдос Сметов (Қозоғистон) ва Лука Мхеидзе (Франция).

Дзюдо, аёллар, 48 кг.гача: олтин — Дистрия Красники (Косово), кумуш — Фуна Тонаки (Япония), бронза — Дарья Белодед (Украина), Мунхбатин Уранцэцэг (Мўғулистон).

Мерганлик, эркаклар, пневматик тўппонча, 10 м: олтин — Жавод Фаруғий (Эрон), кумуш — Дамир Микец (Сербия), бронза — Пан Вэй (Хитой).

Мерганлик, аёллар, пневматик винтовка, 10 м: олтин — Цян Ян (Хитой), кумуш — Анастасия Галашина (Россия), бронза — Нина Кристен (Швейцария).

Тхэквондо, эркаклар, 58 кг.гача: олтин — Вито Деллаквила (Италия), кумуш — Муҳаммад Халил Жендуби (Тунис), бронза — Михаил Артамонов (Россия) ва Янг Юн (Жанубий Корея).

Тхэквондо, аёллар, 49 кг.гача: олтин — Панипак Вонгпаттанакит (Таиланд), кумуш — Адриана Сересо (Испания), бронза — Абишаг Семберг (Исроил) ва Тияна Богданович (Сербия).

Оғир атлетика, аёллар, 49 кг.гача: олтин — Хоу Чжихуэй (Хитой), кумуш — Чану Сайҳом Мирабаи (Ҳиндистон), бронза — Винди Кантика Айса (Индонезия).

Биринчи кунги мусобақалардан кейин Хитой 4 медал (3 олтин, 1 бронза) билан етакчилик қиляпти. Кейинги ўринларда: Италия (1 олтин, 1 кумуш) ва Япония (1 олтин, 1 кумуш).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг