18+: Тожикистонда катта ёшли аҳоли мажбурий эмланади
Тожикистонда катта ёшли аҳолини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш жорий этилмоқда, дейилади «MK» хабарида. Айтилишича, эмлаш — бепул.
«18 ёшдан катта фуқароларнинг коронавирусга қарши вакцина қабул қилиши мажбурийдир», — дейилади мутасадди ташкилотнинг аҳолига қилган мурожаатида.
Ҳозирда Тожикистонда COVID-19-вакцинацияси жараёнида икки хил — Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «AstraZeneca» ва Хитойнинг «SinoVac» вакциналаридан фойдаланилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter