«Титаник»ни чўктирган айсберг фотоси сотувга қўйилди
«Титаник» кемасининг чўкиб кетишига сабаб бўлган айсбергнинг фотосурати кимошди савдосига қўйилди. Бу суратни дафн идораси ходими Кичик Жон Сноу «Титаник» ҳалокатга учраган жойга биринчилардан бўлиб етиб борган «Маккей-Беннетт» кемасида туриб олган.
Маълумотларга кўра, музтоғ билан тўқнашув оқибатида «Титаник»нинг 1 500 дан ортиқ йўловчиси ҳалок бўлган. «Маккей-Беннетт» жамоаси сувдан 306 кишининг жасадини чиқариб олган.
Фотосурат 1912 йилнинг 16 апрелида олинган. Бу айнан ўша айсберг эканини «Миния» кемаси ёзувлари ҳам тасдиқлайди. Бир неча кун ўтиб ҳалокат жойига етиб борган ушбу кема капитани ҳам айсбергни суратга олган ва атрофда «Титаник»дан қолган жуда кўп бўлаклар бўлганини ёзиб қолдирган.
Кичик Жон Сноу олган сурат унинг оиласи томонидан 1990-йилларга қадар сақланиб келди. Энди аукционга қўйилмоқда (27 апрел куни бўлиб ўтади), бошланғич баҳоси — 4976 доллар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter