Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиббиёт маҳсулотлари хом-ашёси экспорти ва цемент импорти йил охирига қадар чекланади

Тиббиёт маҳсулотлари хом-ашёси экспорти ва цемент импорти йил охирига қадар чекланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 23 апрелида қабул қилинган қарорга кўра, 2020 йилнинг 1 май санасидан 31 декабрга қадар тиббий маҳсулотлар хом-ашёси экспорти ва цемент импортига нисбатан вақтинча чеклов қўйилади.

Ушбу қарор коронавирус пандемияси сабаб юртимиздаги кўплаб қурилиш объектларида иш тўхтаб қолгани ва цементга бўлган талаб тушиб кетгани ҳамда мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган.

Тиббий маҳсулотлар хом-ашёси экспорти вақтинча тўхтатилиши эса ички бозор талабларини барқарор таъминлаш билан боғлиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг