Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тезкор хабар! Оммавий табдирлар ўтказиш тартиби белгиланди

Тезкор хабар! Оммавий табдирлар ўтказиш тартиби белгиланди

Фото: ССВ

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 23 июль куни бўлиб ўтган мажлисида 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилиб, сайлов кампанияси бошланиши расман эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали ташвиқот олиб бориш ҳуқуқи таъминланади. Сайловчилар билан учрашувлар номзодлар ва сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида сиёсий партияларнинг сайловолди жараёнларда фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароит яратиш, ушбу муҳим сиёсий жараёнда сиёсий партияларнинг қонун билан кафолатланган сайловолди тадбирларини амалга оширишларини таъминлаш билан боғлиқ айрим масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Комиссиянинг қарори билан Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатувчи сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини юқори савияда халқаро стандартларга мос равишда ўтказиш мақсадида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Бунда сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланишга риоя этиш каби санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этишга ҳамда учрашувларга таклиф этилаётган фуқароларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигига эътибор қаратиш тавсия этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг