Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тез ёрдам» машиналари қоидабузарлигини қайд этишнинг янги тартиби кучга киради

«Тез ёрдам» машиналари қоидабузарлигини қайд этишнинг янги тартиби кучга киради

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлигига доир 171-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари (тиббий тез ёрдам транспорт воситалари бундан мустасно)  томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото- ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

Шунингдек, тиббий тез ёрдам транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото- ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

Амалдаги тартибга кўра, тиббий тез ёрдам транспорт воситалари ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда тиббий тез ёрдам муассалари томонидан хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиш зарур. Шундагина мазкур маъмурий иш МЖтКнинг 271-моддаси асосида тугатилади.

Маълумот учун, 2020 – 2023 йилнинг 6 ой давомида жами жами 16 864 та шу каби ҳолат аниқланган бўлиб, шулардан 10 444 та ҳолат бўйича маъмурий ишлар тугатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг