Тез ёрдам ҳайдовчиларининг ойлиги оширилди
Тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари оширилган. Бу ҳақдаги қарор 26 август куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Аввалги тартибдан фарқли равишда, эндиликда тиббий хизмат автомобиллари ҳайдовчилари белгиланган умумий разрядга нисбатан бир разряд юқори миқдорда ойлик иш ҳақи олади.
Ушбу ҳужжат бугун, 26 августдан кучга кирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter