Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Tesla автомобили тезлик бўйича рекорд ўрнатди (видео)

Tesla автомобили тезлик бўйича рекорд ўрнатди (видео)

Tesla Model S Plaid «Нюрбургринг» трассасида оммавий ишлаб чиқариладиган электромобиллар ўртасида тезлик рекордини ўрнатди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар бермоқда.

Америка компаниясининг янги электрокари 20,76 километр масофани етти дақиқаю 30,9 сонияда босиб ўтган. Шу тарзда Tesla автомобили Porsche Taycan томонидан 2019 йилда ўрнатилан рекордни 12 сонияга янгилаган.

Компания раҳбарининг сўзларига кўра, пойгада ҳеч қандай қўшимча модификацияга эга бўлмаган электромобиль иштирок этган.

Model S Plaid — Tesla таркибидаги энг тезкор электромобиль. Июн ойида тақдим этилган машина икки сонияда соатига 100 километр тезликка эриша олади. Машина битта қувватланиш билан деярли 650 километр йўл босади, унинг максимал тезлиги соатига 320 километрни ташкил қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг