Термизга учган самолёт қўна олмасдан Тошкентга қайтиб келди
Бугун, 8 март куни Тошкентдаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортдан Термизга учган HY-079 йўловчи рейси Тошкентга қайтиб қўнди.
Хабарда айтилишича, Airbus A320 NEO самолёти ноқулай об-ҳаво шароити сабаб қўнишни амалга оширолмаган.
Қайд этилишича, маҳаллий вақт соат 11:30 лардан Термиз шаҳрида кўриниш масофаси 1000 метрлардан пасаювчи кучли чанг бўрон ҳодисалари кузатила бошланган.
Соат 13:00 ҳолатига Термизда кўриниш масофаси 1100 метр бўлиб, чанг бўрони кучли даражадан ўртача кўринишга тушган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter