Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термиз аэропорти 55 кунлик танаффусдан кейин қайта очилди

Термиз аэропорти 55 кунлик танаффусдан кейин қайта очилди

Термиз халқаро аэропорти 55 кунлик таъмирлаш ишларидан кейин қайта очилди. 26 декабрь куни соат 08:15 да «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент — Термиз йўналиши бўйича HY-65 рейси бортида 146 нафар йўловчи билан «Термиз» халқаро аэропортига қўнди.

Ушбу аэропортни қайта қуриш доирасида узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаклари ва учта самолёт тўхташ жойи учун перронни ўз ичига олган, янги 4E тоифали аэродром мажмуаси қурилди.

Айни пайтда 377 миллиард сўмлик ишлар бажарилган янги аэродром мажмуасининг қуриш лойиҳаси 550 миллиард сўмга баҳоланмоқда. Лойиҳанинг якуний босқичи — учта самолёт турар жойи ва иккинчи юриш йўлаги 2023 йилнинг апрелигача якунланиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг