Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Терма жамоа бу йил ўйнамайди: ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди

Терма жамоа бу йил ўйнамайди: ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди

Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Ўзбекистон миллий жамоасининг октябрь ва ноябрь ойларига мўлжалланган ЖЧ-2022 саралаш босқичи ўйинлари ўтказилмайди. Бу ҳақда «Tribuna.uz» хабар берди.

Сайт манбасига кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли, 2020 йил якунига қадар миллий жамоаларнинг расмий ўйинларига тақиқ қўйилган. ЖЧ-2022 саралаш ўйинларининг барчаси 2021 йилга қолдирилган.  

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичида 13 октябрь куни сафарда Яман билан, 12 ноябрь куни ўз майдонида Сингапур билан, 17 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистони билан ўйнаши лозим эди.

Бундан ташқари, 4 сентябрь куни Тожикистон билан, 7 сентябрь куни Эрон билан Тошкентда ўртоқлик баҳсида майдонга тушиши режалаштирилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг