Тайвандаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони ошди
Тайванда содир бўлган зилзила оқибатида қурбон бўлганларнинг сони 9 нафарга етди, 266 киши жароҳатланди. Фавқулодда вазиятлар тезкор марказининг хабарларига кўра, 62 киши алоқага чиқмаган ва йўқолган деб ҳисобланган.
Аввалроқ, ҳалок бўлганлар сони 6 нафар, жароҳатланганлар эса 260 нафарлиги ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, маҳаллий вақт билан соат 23:50 да қайд этилган 6,5 баллик зилзила оқибатида 5 та бино қулаб тушди. Зилзила ўчоғи 11 километр чуқурликда жойлашгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter