Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тахиатош ИЭСга қуёш панеллари ўрнатиляпти

Тахиатош ИЭСга қуёш панеллари ўрнатиляпти

Тахиатош ИЭСда 1 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, ИЭС ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергиясини муқобил энергиядан қоплаш чораларини кўряпти.

Йирик лойиҳа асосида ўрнатиладиган ҳудудларда конструкция ишлари тугатилиб, қуёш панелларини ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Мазкур станция фойдаланишга топширилгач, йилига 1,8 млн кВт соат электр энергиясини ишлаб чиқаради.

«Бунинг натижасида йилига 400 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади», – дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг