Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ ректорига хориждан маслаҳатчи тайинланди

ТАТУ ректорига хориждан маслаҳатчи тайинланди

Фото: «Mitc.uz»

Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети декани ТАТУ ректори маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Техника фанлари номзоди, доцент Сирелчук Игор Николаевич 2019 йилнинг 1 мартидан ТАТУ ректори маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Игор Сирелчук 1985-1990 йилда Минск радиотехника олийгоҳини тамомлаган. 2017 йилдан то ҳозирги кунгача Беларусьдавлат информатика ва радиоэлектроника университетида декан лавозимида фаолият юритиб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг