Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Татаристонда тўрт ўринли самолёт ҳалокатга учради

Татаристонда тўрт ўринли самолёт ҳалокатга учради

Татаристонда тўрт ўринли самолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳат олди.

«Cessna 172 самолёти Камское Устье посёлкасидаги палаткали лагер ёнида сайр парвозини амалга ошираётган бўлган. Ўта паст баландликда манёврни бажариш вақтида ерга урилган», — дея хабар берди «Интерфакс» шошилинч ёрдам хизмати ходимларига асосланиб.

Самолёт ерга урилиб, ёниб кетгани айтилмоқда.

Уч киши, жумладан, учувчи ҳалок бўлган, бир йўловчи самолёт қулаши арафасида ерга сакраб, омон қолган, бироқ у жуда оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг