Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқарида карантин, ичкарида... Таниқли хонанда ниқобда тўйда «хизмат» қилмоқда

Ташқарида карантин, ичкарида... Таниқли хонанда ниқобда тўйда «хизмат» қилмоқда

Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда карантин вақтида тўй бўлгани акс этган навбатдаги лавҳа тарқалди.

Тўй хонадоннинг ўзида ва анча ихчам тарзда ўтказилганини одамлар сони камлигидан илғаш мумкин.  Меҳмонлар орасида ниқоб таққани ҳам бор, тақмагани ҳам. Шунингдек, лавҳадан хонадон ичкарисида базм авж олганини кўриш мумкин: эътиборлиси – унда таниқли хонанда Мавлуда Асалхўжаева  ниқоб ва қўлқоп таққан ҳолда хизмат қилаётир! Қўшиқ ҳам жорий этилган карантинга қасдма-қасд айтилаётгандай гўё: «Сенга не, менга не...»

Ҳар кимни тўйга етказсин-а, бироқ коронавирус балосидан дунё тебраниб турган ҳозирги пайтда орзу-ҳавас йўлида ўзгаларнинг саломатлигини хавфга қўйиш эҳтимолини оширадиган бундай тадбирлар ўтказишни оқлаб бўлмайди барибир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг