Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли журналист Сергей Доренко вафот этди

Таниқли журналист Сергей Доренко вафот этди

Фото: «РИА Новости»

Россиялик таниқли журналист, «Говорит Москва» радиостанцияси бош муҳаррири Сергей Доренко бахтсиз ҳодиса оқибатида 60 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Доренко мотоциклда кетаётганда ўзини ёмон ҳис қилган ва йиқилиб тушган. Шифокорлар унинг ҳаёти учун курашишган, бироқ сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Доренко 2014 йилдан «Говорит Москва» радиостанцияси бош муҳаррири сифатида фаолият кўрсатиб келган. Бунгача у «Русская служба новостей» станцияси радиобошловчиси ва бош муҳаррири бўлган. У, шунингдек, телевидениеда ўз вақтида «Время» ва «Авторская программа Сергея Доренко» кўрсатувлари орқали ном қозонган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг