Таниқли актёр Армен Жигарханян вафот этди

Армен Жигарханян.
Собиқ иттифоқнинг таниқли актёри Армен Жигарханян бугун, 14 ноябр куни эрталаб 86 ёшида вафот этди.
«Юрак уриши эрталаб соат олтида тўхтади», деган унинг дўсти. Актёрнинг ўлимига унинг ёши ва касаллиги сабаб бўлган. Сўнгги йилларда Жигарханян тез-тез касалхонага ётқизилган.
Армен Жигарханян 1935 йил 3 октябрда туғилган. 1996 йилдан бери у Москва драма театри президенти ва бадиий раҳбари эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter