Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талисафетда жанжал. Ўч олишнинг бадали оғир бўлади

Талисафетда жанжал. Ўч олишнинг бадали оғир бўлади

Жорий йилнинг 28 июль куни Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасидан хабар келиб тушган.

Унга кўра Талисафет қишлоғида яшовчи Шодлик МФЙда жойлашган ойнага қайта ишлов бериш цехи раҳбари 23 ёшли З.б. иш жойида жароҳат олиб «бош мия чайқалиши, ўнг томон жағ соҳаси чакка ўсиғи синиши, ўнг томон гаймор бўшлиғи ва понасимон суяги катта қаноти синиши» ташхиси билан мурожаат қилганлиги маълум бўлган.

Фуқаро З.Б.нинг олган тан жароҳатларини келиб чиқиш сабаби ўрганилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган, натижада 28 июль соат 12.00 ларда З.Б. иш жойида Шофиркон тумани Зарчабек маҳалласида яшовчи 31 ёшли Ҳ.М. билан ўзаро жанжаллашганлиги, жанжал давомида Ҳ.М. унинг юз ва бош қисмларига қўли билан уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланиб, Ҳ.М. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ҳ.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида, жанжалнинг келиб чиқиш сабабли аниқланганда, гумон қилинувчининг турмуш ўртоғи бир кун аввал автомобиль қатнов чорраҳасидан ўтаётган вақтида З.Б.нинг корхонасига тешишли бўлган автомашина, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай, уни ва вояга етмаган фарзандини чорраҳадан ўтказишни ўрнига, қалтис манёвр қилганлиги, мазкур ҳолатни эшитган Ҳ.М. эса ўч олиш мақсадида З.Б.нинг олдига бориб унга тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг