Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабалар учун янги стипендия жорий этилди

Талабалар учун янги стипендия жорий этилди

Иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш ва молиявий рағбатлантириш мақсадида Республика миқёсида талабалар учун «РЕГИСТОН СТИПЕНДИЯСИ» танлови таъсис этилди.

Стипендия ғолиблари «Регистон стипендияси соҳиби» махсус гувоҳномаси, эсдалик совғалар, пул ютуқлари билан тақдирланади. Шунингдек танловда иштирок этган номзодларнинг барчасига махсус ҚР-кодли сертификатлар берилади.

Стипендия ташкилотчилари:

Ҳамкорлар:

  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Рўйхатдан ўтиш охирги санаси:

  • 20 феврал

Танлов кимлар учун?

  • Республикамизда таҳсил олаётган барча бакалавр босқичи талабалари учун

Ғолиблари учун мукофотлар:

  • Стипендия ғолиблари «Регистон стипендияси соҳиби» махсус гувоҳномаси, эсдалик совғалар, пул ютуқлари билан тақдирланади. Стипендиялар 1-апрелдан бошлаб, 3 ой муддатга, белгиланган миқдорга қатъий риоя қилган ҳолда тайинланади. Стипендиянинг умумий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 бараварида бўлиб, 3 ойда ушбу миқдор бўлиб тўланади.
  • Жорий ўқув йилида талабаларнинг ташаббуслари ва таклифлари танловнинг махсус комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб, кейинги ўқув йилларидан стипендия совриндорлари сони ва уларга бериладиган стипендия миқдорлари ошириб борилади.

Стипендия учун квота:

  • Регистон стипендияси совриндорлари сони жорий ўқув йилида 30 нафар талаба учун

Қандай рўйхатдан ўтилади?

«Регистон стипендияси» танловида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар мустақил равишда OLIYGOH.UZ платформаси тизимидан рўйхатдан ўтадилар ва танлов синов шартлари билан олдиндан танишадилар. Танлов иштирокчилари рўйхатдан ўтиш вақтида шахсий маълумотларининг тўғри ва аниқ тўлдирилаётганлигига аҳамият беришлари лозим. Рўйхатдан ўтиш жараёнида ҳар бир номзоднинг телефон рақамига махсус код жўнатилади. Ушбу код орқали иштирокчининг «Шахсий кабинети» фаоллаштирилади.

1-БОСҚИЧДА ИШТИРОК ЭТИШ

Ижтимоий реклама

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг