Талабалар 25 октябрдан таътилга чиқиши бўйича хабарлар тарқалди
ОТМ талабалари 25 октябрдан 3 ҳафталик таътилга чиқиши ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Мазкур хабарлар юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу хабар ҳеч қандай асосга эга эмас, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини fake (ёлғон, асоссиз) хабарларга ишонмасликка чақиради.
«Ҳурматли фуқаролар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ёлғон хабар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-6 моддасига («Ёлғон ахборот тарқатиш) кўра жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирамиз»,—дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter