Таиланд ва Мянмада вайронкор зилзила содир бўлди

Мянмада бугун, 28 март санасида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Мянманинг Янгон шаҳрида қурбонлар ва вайронагарчиликларни текшириш учун қидирув ишлари бошланган.
Таиланд пойтахти Бангкокда ҳам ер силкинишлари қайд этилган, қурилаётган бинолардан бири қулаб тушган. Уларнинг остида камида 43 нафар ишчи қолиб кетган. Мамлакатда аэропортлар ва метро фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter