Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда «Spark» тез ёрдам машинаси қаршисига чиқиб келди: ҳайдовчи вафот этди, йўловчи оғир аҳволда

Сурхондарёда «Spark» тез ёрдам машинаси қаршисига чиқиб келди: ҳайдовчи вафот этди, йўловчи оғир аҳволда

28 январь куни соат 04:10 ларда Ангор тумани М-39 халқаро автомобиль йўлининг 1433-километрида тез ёрдам машинаси ва «Spark» ўзаро тўқнашди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, тез ёрдам машинаси ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган бўлган. «Spark» ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузиб, катта тезликда қарама-қарши йўналишда келган ва аянчли тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда «Spark»нинг 22 ёшли ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Унинг тенгдоши бўлган йўловчи эса оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг