Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб қочиб кетди. Пиёда ҳалок бўлган (видео)

Сурхондарёда ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб қочиб кетди. Пиёда ҳалок бўлган (видео)

Жорий йил 12 декабрь куни соат 19:30 ларда Сурхондарё вилояти Ангор тумани Янгиобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-1597 автомобил йўлининг 6-километрида йўл ўртасида ётган номаълум фуқаронинг жасади аниқланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, ўша куннинг ўзида ходимлар ҳолатга ойдинлик киритиш ва мурданинг шахсини аниқлаш ишларини олиб борган.

Суд тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, 1976 йилда туғилган фуқаро номаълум транспорт воситаси томонидан содир этилган ЙТҲ натижасида оғир тан жароҳати олиб, шу жойнинг ўзида вафот этган.

Олиб борилган тезкор чоралар давомида пиёдани уриб кетиб, унга биринчи ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчининг шахси аниқланган. 1966 йилда туғилган ҳайдовчи «Lada Samara» русумли автомобилида эътиборсизлиги туфайли йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолда ётган пиёдани кўрмасдан босиб кетган.

Вилоят ИИБ бошлиғи Илҳом Соиповнинг маълумот беришича, ҳодисага мазкур йўлда ажратувчи чизиқларнинг чизилмаган ва тунгги ёритиш чироқларининг йўқлиги ҳам сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми ҳамда 117-модда (хавф остида қолдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг