Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суперлига: 4-турда мухлислар ташрифи қандай бўлди?

Суперлига: 4-турда мухлислар ташрифи қандай бўлди?

Жорий йилнинг 4-6 апрель кунлари Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур баҳслари бўлиб ўтди. Фарғонадаги «Нефтчи» 3:2 «Навбаҳор» учрашуви турнинг энг кўп мухлис тўплаган ўйини бўлди.

Тур доирасида кечган 7 ўйинда жами 42 866 нафар мухлис учрашувларни бевосита стадиондан кузатиб борди. Ўртача ҳисобда эса ҳар бир ўйинга 6 123 нафардан тўғри келади. Фарғонадаги «Нефтчи» 3:2 «Навбаҳор» учрашувига 14 552 нафар мухлис ташриф буюрди ва турнинг энг кўр мухлис тўплаган ўйини бўлди. Тошкентда бўлиб ўтган «Бухоро» 0:2 «Бунёдкор» ўйинига эса 841 нафар томошабин кирди ва ушбу турдаги энг кам мухлис кирган ўйин бўлди.

Маълумот учун, 4-турдан ўрин олган «Қизилқум» – «Хоразм» учрашуви номаълум муддатга қолдирилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг