Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суғурта компанияси фуқарога 191 млн сўм товон тўлайдиган бўлди

Суғурта компанияси фуқарога 191 млн сўм товон тўлайдиган бўлди

Фото: Xabar.uz

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро Б.И. суғурта шартномаси бўла туриб, суғурта товони тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Аризада кўрсатилишича у тоғ-кон металлургия соҳасида 6 йил 10 ой давомида ишлаб келган. Соғлиғининг ёмонлашгани, йўтал, кўкрак қафаси, бўйин ва белдаги кучли оғриқлар ҳамда кучли заифлик сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти томонидан тиббий текширувдан ўтказилади. Унга институт томонидан 2022 йил 6 январ куни Силикоз — бронх-ўпка аппаратининг касбий касаллиги ташхиси қўйилган.

Ўрганиш давомида 2021 йилнинг 23 июн куни мурожаатчи фаолият юритган корхона ва суғурта компанияси ўртасида «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш» шартномаси тузилгани аниқланди.

Мурожаатчининг касб касаллигини орттириб олганлиги факти бўлса ҳам унинг мурожаати суғурта компанияси ходимлари томонидан эътиборсиз қолдирилган.

Шундан сўнг, омбудсман томонидан суғурта компаниясига фуқаро Б.И. суғурта шартномасининг юридик кучга эга бўлган даврида касб касаллигини орттириб олганига етарли асослар борлиги ва шу нуқтаи назардан шартнома мажбуриятларининг бажарилиши бўйича тақдимнома киритилган.

Тақдимнома натижаларига кўра, фуқаро Б.И. касб касаллигини орттириб олгани суғурта ҳодисаси деб ҳисобланиб, унга жами 191 миллион сўмдан ортиқ суғурта товони тўланиши белгиланди.

Ҳозирда мурожаатчига 118 миллион сўмга яқин суғурта товони тўлаб берилган. Суғурта товонининг қолган 73 миллион сўмдан ортиқ қисми ойма-ой тўланиши маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг