Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Судьяларнинг жамоатчилик олдида ахборот бериш тартиби белгиланяпти

Судьяларнинг жамоатчилик олдида ахборот бериш тартиби белгиланяпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси  фракциясининг йиғилишида судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Ушбу қонун лойиҳа билан конституциявий кафолатларни тўлақонли татбиқ этиш, судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида судлар раисларининг маҳаллий кенгашларга бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши ҳақидаги қоида бекор қилинмоқда. Ўз навбатида, судлар фаолиятида шаффофликни янада таъминлаш мақсадида судларнинг ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиш тартиби белгиланяпти.

Қайд этилишича, судларнинг маҳаллий кенгашларга ахборот беришларига оид халқаро стандартлар ва хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилганда судларнинг давлат ҳокимияти бошқа тармоқларидан мустақил бўлишини таъминлашга асосий эътибор қаратилгани аниқланган.

Йиғилишда депутатлар судьялар мустақил экани ғамда уларнинг эркинлигини таъминлаш учун очиқ ҳисобот бериш мажбуриятидан холос қилиш лозимлигини таъкидлаб, суд тизимининг бошқа ҳокимият органларига ҳисобот бериши конституцион нормаларга зид эканини қайд этишди.

Қонун ташаббускорларининг таъкидлашича, таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар суд ҳокимиятининг мустақиллигини тўлақонли таъминлаш кафолатини янада мустаҳкамлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг