Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд залидан озод қилинган келинчак яна айбдор деб топилди

Суд залидан озод қилинган келинчак яна айбдор деб топилди

2020 йил 21 июнь. Андижон вилояти Асака туманида 9 ёшли норасида қиз ўта шафқатсизлик билан ўлдириб кетилади.

Ушбу шов-шувли жиноят ишини Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси олиб бориб, жиноятни марҳуманинг қўшниси Асрорахон Ҳамдамова содир этган деб топади.

Аммо, ҳали бир ёшга тўлмаган чақалоғи бўла туриб, 10 ой умрини қамоқда ўтказган андижонлик келинчак суд залидан айбсиз деб озод этилади.

У ва унинг адвокати журналист билан суҳбатда терговдаги қийноқ, ноҳақликлар ва далилларнинг сохталаштирилгани ҳақида сўзлаб бергани яна бир шов-шувга сабаб бўлганди.

Бироқ, Асрорахон Ҳамдамованинг биринчи инстанция судида оқлангани унинг шу иш бўйича жавобгарликдан тўла халос бўлганини англатмаслигини ўшанда маълум қилган эдик. Сабаби суд ҳукми ҳали кучга кирмаган эди. Бундан ташқари, прокуратура протест бериши эҳтимоли ҳам йўқ эмасди.

Шундай бўлди ҳам. Тўққиз яшар қизнинг қотиллигида айбланиб, суд томонидан оқланган А.Ҳамдамовага оид ҳукмга нисбатан прокуратура шу йилнинг май ойида протест берганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати бугун, 26 ноябр куни тарқатган хабарига кўра, Асрора Ҳамдамова Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисми ва бошқа моддалар билан айбли деб топилиб, унга нисбатан узил кесил 12 йил 4 ой 24 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланланган.

Воқеаларнинг бундай тус олиши ушбу чигал иш бўйича қатор саволларни ҳамон очиқ қолдирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг