Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд Назарбоевнинг жиянига нисбатан ҳукм эълон қилди

Суд Назарбоевнинг жиянига нисбатан ҳукм эълон қилди

Қозоғистон Ички ишлар вазири Ержан Саденовнинг маълум қилишича, мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари, республика биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Самат Абиш шартли жазога ҳукм қилинди. 

«Ҳукмда ҳаммаси кўрсатилган, яъни у мамлакатни тарк этмаслиги, шу ерда, яшаш жойида бўлиши керак», — деди Саденов.

Tengrinews.kz нашрининг хабар беришича, Абиш 8 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бунга Қозоғистонда 2022 йил январь ойида юз берган тартибсизликлар сабаб бўлмоқда. Иш давлат сири мавжудлиги сабабли ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

Ўтган йилнинг июль ойида Миллий хавфсизлик қўмитаси унинг гувоҳ сифатида сўроқ қилингани, бироқ Абишга нисбатан жиноят ишлари миллий хавфсизлик органлари томонидан рўйхатга олинмагани ва ҳеч қандай эҳтиёт чораси кўрилмагани ҳақида хабар берган эди. Жорий йилнинг январь ойида Бош прокуратура Самат Абишга нисбатан иш судга юборилгани ҳақида хабар берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг