Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ «16» ва «Ибн Сино» клиник шифохонаси бўйича хабарларга ойдинлик киритди

ССВ «16» ва «Ибн Сино» клиник шифохонаси бўйича хабарларга ойдинлик киритди

Фото:«Gazeta.uz»

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (халқ тилида «16» дейилади) ва Тошкент шаҳар «Ибн Сино» номли 1-сон клиник шифохонаси (1-горбольница) карантин туфайли ёпилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан изоҳ бериб ўтди. 

Унга кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг бир бўлимидаги шифокор ўзида коронавирус инфекциясига шубҳа қилганлиги боис, ўша бўлим эҳтиёт чораси сифатида маълум муддат карантинга олинган. Аммо ихтисослашган таҳлиллар натижаси шифокорда ушбу инфекция йўқлигини кўрсатгандан кейин марказ бўлимидаги карантин тартиби бекор қилинди. Айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази одатдагидек, узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.

1-сон шаҳар клиник шифохонасида эса коронавирусга гумон қилиниб, кейинчалик Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасида ушбу ташхис тасдиқланган фуқаро ўзини Туркияда бўлганлигини яшириб, маълум вақт шу шифохонада бўлган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бу айни ўша пайтда мазкур шифохонада коронавирус тарқалди, деган якуний хулоса эмас. Фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ равишда ва қатъий эҳтиёт чораси сифатида ушбу шифохона маълум муддат карантинга олинди. Яқин кунларда даволаш ишлари яна ўз изига туширилади.

Соғлиқни коронавирус билан боғлиқ янгиликлар бериб борилаётганини таъкидлаб, сақлаш вазирлиги аҳолидан турли миш-мишларга ишонмасликларини сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг