ССВ долзарб масалада «ишонч телефонлари»ни эълон қилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт тизимида коррупцияга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ва инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам беришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълуим қилди.
Хусусан, вазирлик қошида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича тезкор хабар бериш, хато-камчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида республика бўйича ягона 1203 рақамли «Ишонч телефони» фаолияти йўлга қўйилган.
«Ҳурматли юртдошлар!
Агар Сиз соғлиқни сақлаш тизимида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, 71 241-10-65 ёки 1203 қисқа рақамли «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Мурожаатлар иш кунлари соат 08:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади ва маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.
Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:
- вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм боти (https://t.me/ssvantikor_bot);
- вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи "1003" қисқа рақамли “Сall-марказ”;
- вазирликнинг [email protected] электрон почта манзили.
Унутманг! Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай коррупцион ҳолатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter