Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон чегарадаги вазият бўйича Самарқандда юзма-юз учрашди
Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегарадаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказган.
Қайд этилишича, икки давлат раҳбарлари саммитнинг расмий қисми тугаганидан сўнг учрашиб, тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олишган.
«Икки томонлама учрашувда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси ишини жадаллаштириш бўйича ҳам келишувга эришилган», – деб хабар бермоқда ШҲТнинг Самарқандда бўлиб ўтган саммити доирасидаги тадбирларда иштирок этаётган Xabar.uz мухбири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter