Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўқоққа сел келди

Сўқоққа сел келди

Ижтимоий тармоқларда Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида 13 апрел куни кучли сел келгани ҳақида видео хабар тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 апрел куни қисқа муддатда ёғиб ўтган кўп миқдордаги кучли ёғингарчилик оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғининг Чашма маҳалласида сел оқимлари юзага келган.

Ҳодиса оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғининг Чашма маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи сув йўлига кучли ёғингарчилик оқибатида оқиб келган сув сиғмай, мазкур ҳудуддаги автомобил йўлининг қатнов қисмига тошиб чиққан.

Паркент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва тегишли хизматлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилган ва ўрганиш натижасида ҳеч қандай талафотлар юзага келмаганлиги аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг