Коронавирус юқтирганлар сони яна сезиларли ошди
2020 йил 18 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1450 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Кеча, соат 23:00 ҳолатига кўра, беморлар сони 1405 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди. Демак, янги ҳолатлар сони яна 45 нафарга ошди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирга қадар 156 нафар бемор соғайган, 4 нафари эса вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter