Соҳил минглаб ўлик денгиз юлдузлари билан тўлиб тошган
Маргате (Англия) аҳолиси ва сайёҳлар маҳаллий пляжлар сайр қилиш учун ёқимсиз жойга айланганидан норози.
Чунки соҳил минглаб ўлик денгиз юлдузлари билан тўлиб тошган. Расмийларнинг айтишича, уларнинг қирғоққа чиқиб кетишига яқинда содир бўлган бўронлар ва кучли шамоллар сабаб. Афсуски, саёз сувларда яшовчи денгиз юлдузлари бундай ноқулай об-ҳаво шароитларига жуда заифдир.
Яқин келажакда бу даҳшатли «ахлат» йўқ қилинади, аммо ҳозирча одамларга ўлик жонзотлардан узоқроқ туриш ва айниқса, болалар ёки уй ҳайвонларини яқинлаштирмасликни таъкидлашмоқда. Ўлик денгиз юлдузларидан юқумли касалликларни юқтириш эҳтимоли жуда катта.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter