Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига фаол ҳаракатда бўлишни тавсия қилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига фаол ҳаракатда бўлишни тавсия қилмоқда

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жорий йил 27 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимиз бўйлаб навбатдаги соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган оммавий тадбирлар ташкил этилди. «Меҳржон» ҳиёбонида 5 километр масофага фаол юриш ва муассасалараро спорт мусобақалари, жумладан, арқонда сакраш, шахмат, шашка, волейбол, стол тенниси,бадминтон, тўсиқлардан ўтиш эстафетаси ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Жисмоний машқлар учун кунига 20-30 дақиқадан кам бўлмаган вақт ажратиш тавсия этилади. Масалан, юриш, эрталабки бадан тарбия,велосипедда сайр ва бошқалар. Амалга оширилаётган ҳаракатлар давомий ва тизимли бўлгандагина янада  самарали таъсир кўрсатади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мутахассисларнинг фикрича, болалар ва ўсмирлар қуйи жисмоний фаолликдан юқори даражадаги фаолликка қадар кун давомида 60 дақиқадан кам бўлмаган вақтда шуғулланиши керак. Қолаверса, таянч-ҳаракат тизимига йўналтирилган машқлар ҳафтасига камида 3 марта бўлиши тавсия этилади.

18-64 ёшдаги катталар ўртача жисмоний фаолликка ҳафтасига икки ярим соат, фаолҳаракатлар учун эса бир ярим соатдан кам бўлмаган вақт ажратишлари лозим. Инсон учун фойдали, тана аъзоларини бир маромда ишлаши учун ўртача фаол ҳаракатлар ҳафтасига беш соатгача ошириш, жисмоний машқларни эса ҳафтасига 2-3 марта бўлиши мақсадга мувофиқ. 65 ёшдан ошган инсонлар соғлигидан келиб чиқиб, сокин ва кам жисмоний фаоллик  ҳафтасига 150 дақиқадан кам бўлмаган вақт ажратишлари мумкин. Албатта, ушбу ҳаракатлар шифокор билан келишилган ҳолда амалга оширилиши зарур бўлади.

Муҳими, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада ташкил этилаётган ушбу оммавий тадбирларда қатнашувчиларнинг сони ошиб бораётгани, уларнинг жисмоний фаолликка бўлган қизиқиши ҳар қачонгидан ҳам кучаймоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтган даврда «Юриш куни»,«Юриш бўйича марафон куни», «Саломатлик сари», «Велосипедда сайр куни», «5 километр масофага фаол юриш» ҳамда «Соғлом озиш куни» оммавий тадбирлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган эди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг