Соғлиқни сақлаш вазири: «Юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етди!»
Пандемия даврида аҳоли соғлиғини сақлаш, ишсиз қолган фуқароларга ёрдам беришга, тадбиркорларга биринчи даражали эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 10 триллион сўм фондга эга бўлган Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, унинг маблағлари соғлиқни сақлаш, ижтимоий инфратузилмалар, аҳоли ва корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.
Соғлиқни сақлаш ривожи йўлидаги улкан мақсадларни ўз вақтида рўёбга чиқариш тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётган 70 минг нафардан зиёд шифокорлар ва барча ўрта тиббиёт ходимларининг шарафли бурчидир.
Соғлиқни сақлаш тизимида ўз вақтида кўрилган чора-тарбирлар самарараси ўлароқ, бугун тонгда юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етгани барчамизни қувонтиради, — деди Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter