Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ менежер ва банк хизматлари маркази раҳбари қўлга тушди

Собиқ менежер ва банк хизматлари маркази раҳбари қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ю.Ш. ҳудудий тижорат банки филиали бўлими бош менежери лавозимида ишлаган даврида фуқаро Т.Ш. билан ўзаро тил бириктириб, 12 нафар фуқаро номидан уларнинг хабардорлигисиз кредит шартномаларини расмийлаштириб, жами 304,3 млн сўм кредит маблағларини олиб ўзлаштирганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки Янгиер шаҳар банк хизматлари маркази собиқ раҳбари И.Б. ва бошқалар фуқаро Ғ.С.га ажратилган 390 млн сўм кредит маблағини унинг хабардорлигисиз нақдлаштириб олишиб, шундан 260 млн сўмини Ғ.С.га бериб, қолган 130 млн сўмини ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг