«Снос»га тушган «эгизак бинолар» портлатиб юборилди (видео)
Ҳиндистонда «снос»га тушган, ҳар бирининг баландлиги 103 метрли кўп хонадонли иккита уй бугун, якшанба куни 12-13 сония ичида портлатиб юборилди. Бу ҳақда News Time US хабар берди.
Apex ва Sian номли бу икки осмонўпарни портлатишдан аввал минглаб одамлар хавфсиз ҳудудга кўчирилган. Уйларни тиклашда қурилиш меъёрлари бузилгани сабабли суд қарори асосида ер билан битта қилинди.
Ҳиндистоннинг энг аҳолиси кўп Уттар-Прадеш штатини пойтахт билан боғловчи серқатнов йўл ёқасида жойлашган «эгизак бинолар»ни қулатиш учун 3,7 тоннадан зиёд портловчи модда ишлатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter