Словения ҳам Исроил учун «совға» тайёрлади
Словения ҳукумати Фаластинни суверен давлат сифатида тан олишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бугун Словения ҳукумати Фаластиннинг мустақиллиги ва суверенитетини тан олишга қарор қилди ва уни Миллий Ассамблеяга тақдим этди», — дейилади департамент баёнотида.
Аввалроқ Люксембург, Португалия ва Белгия каби давлатлар ҳам яқин келажакда Фаластинни тан олиш ниятида экани маълум бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Европанинг учта давлати – Испания, Ирландия ва Норвегия Фаластинни суверен давлат сифатида тан олди.
Европа давлатларининг мазкур қарорлари Исроилни қаттиқ хавотирга солиши табиий. Расмий Тел-Авив аввалроқ Испания, Ирландия ва Норвегиянинг элчиларини чақиргани маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter