Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёдаги шубҳали дафн маросими видеоси тарқалди. Ҳокимлик ҳолатга изоҳ берди

Сирдарёдаги шубҳали дафн маросими видеоси тарқалди. Ҳокимлик ҳолатга изоҳ берди

Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида шубҳали дафн маросими уюштирилгани тасвирланган видео тарқалди. Ушбу ҳолатга туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

«Мирзаобод туманида истиқомат қилган Э.Ў. исмли фуқаро, жорий йилнинг 13 июль куни Республика шошилинч тиббий ёрдам Сирдарё вилоят филиалига номаълум иситма ташхиси билан тушган.

14 июль куни кечаси юрак ишемик касаллиги гипертония касаллиги хуружи оқибатида вафот этган.

Сирдарё вилояти юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, вилоят СEОМ эпидемиологлари ва бошқа таалуқли мутахассислар тавсиясига кўра, лабаротория текширувлари мавжуд бўлмасада коронавирус инфекцияси билан касалланган деган тахминий ташхис қўйилган.

Туман аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва кўпайишининг олдини олиш мақсадида вилоят мутахассислари тавсиясига кўра вафот этган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 март куни тасдиқланган «Коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган беморлар жасадини дафн этиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича вақтинчалик қоидалар тўғрисида»ги буйруғи асосида дафн қилиш ишлари амалга оширилди.

Майитни дафнга тайёрлаш ва дезинфекция ишларини ўтказиш мусулмончилик қоидалари асосида Шошилинч тиббий ёрдам марказида амалга оширилди.

Дафн маросимида иштирок этган марҳумнинг 10 нафар қариндошлари, СEОМ мутахассислари, маҳалла раиси ва ҳуқуқ тартибот органи вакиллари хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳимоя воситалари билан таъминландилар.

Дафн маросими диний идора вакиллари иштирокида мусулмончилик қонун-қоидалари асосида 2020 йил 15 июль куни ўтказилган», дейилади муносабатда.

Ушбу дафн маросимининг шубҳали деб тарқатилишига сабаб, Мирзаободда коронавирусдан ўлим ҳолати расман қайд этилмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 18 июлда илк бор Сирдарёда коронавирусдан ўлим ҳолатини қайд этди.

Ундан аввалроқ Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Тошкент шаҳридаги шифохонада вафот этгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг