Сирдарёда «кўча зўрлари»га жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда Боёвут туманида бир кишини бир-неча «кўча зўрлари» дўппослаганлиги айтилаётган видеолавҳа юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан текширув ишлари олиб борилди.
Мазкур ҳолат жорий йилнинг 20 феврал куни Боёвут тумани «Бекат» маҳалласида содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ навбатчилик қисмига хабар берилиб рўйхатга олинган. Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, текширувлар давомида барча гумонланувчилар аниқланган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277 моддаси 2 қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter