Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сингапурлик шифокорни ҳамкасблари беш доза вакцина билан эмлашди

Сингапурлик шифокорни ҳамкасблари беш доза вакцина билан эмлашди

Иллюстратив фото

Сингапурдаги миллий офтальмология маркази шифокори англашилмовчилик сабабли «Pfizer/BioNTech» вакцинасининг бир йўла бешта дозасини қабул қилди. Бу ҳақда «Channel News Asia» хабар берди.

Ортиқча доза қабул қилган шифокорни дарҳол назоратга олишган, вакцинанинг ножўя оқибатлари кузатилмаган.

Юз берган ҳодиса юзасидан зудлик билан ички текширув ўтказилган. Аниқланишича, ҳодиса инсон хатоси билан юз берган: вакцинани тақсимловчи ходим вақтинча бошқа ишга чалғиган, бошқа бир ходим эса ампуладаги аралаштирилмаган доза билан мижозни эмлаган.

Сингапурда вакцинациялаш 30 декабрдан бошланган. «Pfizer/BioNTech» вакциналари билан биринчи навбатда тиббиёт ходимлари эмланмоқда. Мамлакат ҳукумати 2021 йилнинг якунига қадар Сингапурнинг жами аҳолисини вакциналашни режалаштирган.

Бунгача коронавирусга қарши вакцина дозасини беш карра ошириб юбориш ҳодисалари Германия ва Литвада кузатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг