Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Фото: Президент матбуот хизмати

Хитой етакчиси Си Цзиньпин Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади.

«Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни ва Сиз орқали Ўзбекистон ҳукумати ва халқини Наврўз байрами муносабати билан самимий табриклашга ижозат бергайсиз.

Кейинги йилларда Хитой-Ўзбекистон ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида ижобий ривожланиш тенденцияси сақланиб турибди. Сиёсий ўзаро ишонч муттасил мустаҳкамланмоқда, «Бир макон, бир йўл»ни биргаликда амалга оширишда салмоқли натижаларга эришилди, мамлакатларимиз халқаро майдонда фаол ва самарали ҳамкорлик қилмоқда. Буларнинг барчаси Хитой-Ўзбекистон муносабатларини янада ривожлантиришда кенг истиқболлар очмоқда. Хитой ва Ўзбекистон коронавирус эпидемиясига қарши биргаликда курашишда бир-бирини қўллаб-қувватлаб, яқиндан ҳамкорлик қилаётгани икки томонлама алоқаларда юксак даражага эришилганини намойиш этмоқда. Мен буни юксак қадрлайман» -, дейилади Хитой раҳбари табригида.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг