Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шундай қийин даврда Миллий гвардия қандай ишламоқда? (видео)

Шундай қийин даврда Миллий гвардия қандай ишламоқда? (видео)

Фото: Xabar.uz

«Сардоба» сув омборида юз берган фалокат оқибатларини бартараф этиш осон кечаётгани йўқ. Айниқса, миллий гвардия ходимлари учун бу жиддий синов бўлди.

Миллий гвардиянинг уч ходимини сув оқизиб кетгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Миллий гвардия Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими раҳбари Тўлқин Қодиров ушбу нохуш ҳодиса тафсилотларини баён қилди.

Унинг қайд этишича, ходимларнинг бири воқеа жойидан 15 километр узоқликдан соғ-омон топилган. Афсуски, иккинчи ходимнинг жасади уч кун ўтиб топилган бўлса, учинчи ходим ҳамон қидирилмоқда.

Умуман олганда, Ўзбекистондаги карантин вақтида, Бухоро ва Сирдарёдаги офатлар келган бир пайтда ҳукумат ва халқ бирлашиб, якдил миллат номини оқламоқда.

Албатта, бунда ички ишлар, миллий гвардия тизимидаги ходимларнинг хизматларини эътироф этмасак бўлмас. Айниқса, Сардоба сув тошқинида аҳолини қутқараман деб ҳалок бўлган гвардиячиларнинг бу хизмати унутилмайди.

Қуйидаги видеолавҳада мана шундай синовли кунларда Миллий гвардия туну кун қандай иш олиб бораётганини кўриш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг