Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Минг бор узр. Шуҳрат Ғаниев Президентдан ва сенаторлардан ўтиниб кечирим сўради (видео)

Минг бор узр. Шуҳрат Ғаниев Президентдан ва сенаторлардан ўтиниб кечирим сўради (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Бироз вақт муқаддам Олий мажлис Сенатининг регламент ва одоб комиссияси йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Комиссия йиғилишида Шуҳрат Ғаниев қилмиши учун Президент ва сенаторлардан кечирим сўради.



«Менинг гапларим ижтимоий тармоқларда тўғри муҳокама бўлди. Буни тан олиш келажакда тўғри хулоса чиқаришга йўл белгилаб беради.

Албатта менинг ота-онам ҳам, авлодларим ҳам миллий либосда кийинади. Мен ҳам ўз уйимда миллий либосда кийинаман. Шу куни одам қуюшқондан чиқиб кетиши ёки ўзини боса олмаслиги фақат ўзимнинг айбим. Мен айбдорман, имконият берсаларинг фақатгина меҳнат қиламан.

Тўғри, меҳнат қилишнинг ҳам, ҳамма нарсанинг хулосаси бор. Аввало мен Давлатимиз раҳбари, менга юксак ишонч билдирган муҳтарам Президентимиздан ўтиниб-ўтиниб кечирим сўрайман. Ҳурматли сенаторлар, сизлардан кечирим сўрайман. Имконият берсаларинг, хулоса қиламан. 

Лекин мен айбдорман, айбимни тан оламан. Албатта ҳар кимга ҳам ҳеч қанақа, бунақа ваколатлар бериб қўйилмаган. Раҳбар ҳар қандай жойда юксак ишонч билдирилганини хулоса қилиб, билиши керак. Албатта мен ҳар қандай жазога лойиқман. Минг бор узр», — дейди Шуҳрат Ғаниев.

Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг регламент ва одоб комиссияси томонидан чиқарилган қарорга кўра сенатор Шуҳрат Ғаниев рўмол ва соқол ҳақида айтган гаплари учун Сенат томонидан қатъий огоҳлантирилди ва унга уч ой синов муддати берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг