Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шойгу ўринбосарини ишдан бўшатди

Шойгу ўринбосарини ишдан бўшатди

Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўз ўринбосари Тимур Ивановни ўз лавозимидан четлатди. У 23 апрель куни ушланган ва икки ойга ҳибсга олинганди.

«Россия мудофаа вазирининг буйруғи билан Тимур Иванов «Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари» федерал давлат давлат хизматидан четлатилди», — деб хабар берган РБК манбаси.

Тимур Иванов катта миқдорда пора олганликда айбланмоқда, унга 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрел куни Россия ОАВларида Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов коррупцияда айбланиб қўлга олингани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Иванов иши, Россияда сўнгги пайтларда кўтарилгани йирик коррупциявий можаро сифатида кўрилмоқда. Айрим таҳлилчиларга кўра, мазкур қўлга олишда мудофаа вазири Сергей Шойгуга қарши «ўйин элементлари» ҳам бор. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг