Шимолий Кореядаги ядро полигони ёпиладиган сана маълум бўлди

Шимолий Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси мамлакатдаги Пхунгери ядро полигонини шу йил 23-25 май кунлари ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Полигон ва унинг атрофидаги барча объектлар йўқ қилинади.
Ҳудуддан барча илмий ходимлар ва қўриқлаш хизмати ходимлари кўчирилади.
Синов майдони, барча қурилиш иншоотлари – тадқиқот институти биноси, қўриқлаш постлари ва бошқа объектлар портлатиб юборилади.
Тадбирда АҚШ, Россия, Хитой, Жанубий Корея ва Англиядан журналистлар қатнашиши мумкин. Журналистларга Пекиндан махсус рейс билан Вонсандаги махсус матбуот марказига келиш таклиф этилди. Полигонга махсус поезд олиб боради. Синов майдонини йўқ қилиш жараёнини журналистлар тўлиқ тасвирга олиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter