Шимолий Кореяда аҳоли эҳтимолий уруш хавфи сабаб армияга оммавий ёзилмоқда
Шимолий Кореянинг юз минглаб фуқаролари Америка Қўшма Штатларга қарши эҳтимолий урушда қатнашишга тайёрлигини маълум қилди.
Биргина жума куни 800 000 га яқин одам қуролли кучлар сафига қўшилди ёки қайта рўйхатга олинди. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Rodong Sinmung газетаси ёзмоқда.
Нашр AҚШ ва Жанубий Кореянинг давом этаётган қўшма ҳарбий машғулотларини шарҳлар экан, Вашингтон ва Сеулнинг «провокациялари» «қизил чизиқни кесиб ўтаётгани» ва «бунга энди тоқат қилиб бўлмаслиги»ни ёзган.
Мақолада айтилишича, Шимолий Корея душманнинг ҳарбий салоҳиятини «енгиб ўта олишини» намойиш этишга интилмоқда.
AҚШ ва Жанубий Корея расмий Пхеняннинг қаттиқ огоҳлантиришларига қарамай, йил бошидан буён бир қатор ҳарбий машғулотлар ўтказди.
Ҳафта бошида иттифоқчилар йирик ҳарбий машқларни бошладилар. 11 кунлик машғулотлар 2017 йилдан бери кузатилмаган миқёсда ўтказилмоқда ва дала машқлари ва амфибия қўнишларини ўз ичига олади.
Пхенян бу маневрларни ўз ҳудудига бостириб кириш учун потенциал репетиция сифатида кўрмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter